Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини аниқлаб, оғирини енгил қилиш борасида маҳалланинг ўрни ва роли беқиёс.


Маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар йиғинлари ишини ташкил этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш, соҳага малакали, бой ҳаётий тажрибага эга ва фидойи кадрларни жалб этиш мақсадида 2019 йил 2 апрелда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ- 5700 сонли Фармони қабул қилинди.  

  Гулистон шаҳар адлия бўлими  томонидан  АТ “Қишлоққурилишбанк”  ходимлари билан ҳамкорликда шаҳардаги  "Маънавият" МФЙ фуқаролари учун  давра суҳбати ташкиллаштирилди.

Суҳбат жараёнида Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев иштирокчиларга  Фармоннинг мазмун-моҳиятини содда тилда тушунтириб берди.

 Суҳбат давомида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги "Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ- 5690 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли карори ижроси ва "Ҳар бир оила тадбиркор" Давлат дастури мазмун-моҳияти фуқароларга тушунтириб берилди.