Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИККА БОҒЛИҚ


Жамоатчилик назорати мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг самараси ва муваффақиятини таъминлашда асосий воситалардан биридир.  Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги Жамоатчилик назорати тўғрисидаги  474-сонли  Қонуни мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига етказиш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводини чиқариш ва жамоатчилик ташкилотларини фаоллаштириш  давлат ҳокимияти органлари  ҳамда   жамият сиёсий тизимининг бошқа институтлари устидан ҳам жамоатчилик назоратини амалга ошириш имкониятини яратади.
Бугун Боёвут туман адлия бўлими томонидан туман давлат санитария-  эпидемиология назорат марказида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирида сўз ана шу мавзуда борди. 
-Бундай тадбирлар биз тиббиёт ходимларини ҳам фаолликка, ўз ҳуқуқий билимимизни оширишга чорлайди, - дейди Боёвут тумани ДСЭНМ бош шифокори Фарҳод Қурбонбоев. – Ҳуқуқий соҳадаги янгиликлар, ўзгартишлар сизу биз, барча фуқароларнинг ҳаёти ва фаолиятига таъсири бор, шу боисдан ҳам барчасидан хабардор бўлиб бориш давр талаби. Шу билан бирга марказимиз ходимлари ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий мавзуларидаги саволларга ҳам жавоблар олдилар. 
- Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони билан тасдиқланган жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясининг мазмун моҳиятини батафсил тушунтирилди, -дейди Боёвут туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Абдуманнон Исмоилов. – Иштирокчиларга концепция слайдлар орқали тушунтирилди. Шу билан бирга мавзу юзасидан тайёрланган буклетлар тарқатилди. Ҳуқуқий роликлар намойиш этилди.