Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

ХОДИМНИНГ ИШ ҲАҚИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ


Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Аҳмедовнинг номига фуқародан ариза тушди. Ушбу мурожаатда фуқаро Усманов Ф. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгашида ишлаган даври - 2018 йил ноябрь, декабрь ойлари учун иш ҳақи ҳамда фойдаланмай қолган меҳнат таътилида бериладиган моддий ёрдам ҳамда ноқонуний ушлаб қолинган даромад солиғини қайтариб тўлаб беришда амалий ёрдам сўраган эди.
  -Мирзаобод тумани адлия бўлими ушбу мурожаат бўйича ўрганиш чоғида ҳақиқатан ҳам аризамда кўрсатиб ўтилган икки ойлик иш ҳақим, моддий ёрдам ҳамда асоссиз ушлаб қолинган даромад солиғи менга тўланиши лозимлигини аниқлади ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгашига тақдимнома киритди. Натижада менга ушбу маблағлар тўлаб берилди, - дейди фуқаро Ф.Усманов. – Шу билан бирга мен билан учрашув чоғида туман адлия бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедов инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, меҳнат ҳуқуқига доир ҳуқуқий билимимни оширишга ёрдам берди. Барчаси учун адлия бўлимига миннатдорчилик билдираман.