Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОР МУСТАҲКАМ БЎЛСИН


 Боёвут тумани Сирдарё вилоятининг энг йирик туманларидан бири бўлиб, ушбу ҳудудда 38 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган. Аҳолиси сони   122 мингдан зиёдни ташкил қилади. Туман аҳолисининг ярмидан деярли 70 фоизи  қишлоқ хўжалигида банд, туманда 1 та тиббиёт бирлашмаси, 52 та умумтаълим мактаби ва 2 та лицей, 7 та касб-ҳунар коллежи мавжуд. Туман аҳолисининг ярмидан кўпроғини ёшлар ва болалар ташкил қилади, туманда йирик корхона камлиги сабабли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланиб бормоқда. Ривожланаётган жамиятнинг эса ҳуқуқий пойдевори мустаҳкам бўлиши даркор.
Боёвут тумани адлия бўлими томонидан  туман Мажбурий ижро бюроси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси билан ҳамкорликда   тумандаги “Соҳил" ва "Беруний" МФЙларида  аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, ушбу йиғинларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Фуқароларнинг пенсия таьминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Фармонлари мазмун-моҳияти тарғиб қилинди.
-Тадбир давомида фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказилди, - дейди Боёвут тумани адлия бўлими бошлиғи Жаҳонгир Шомирзаев. – 30 нафар фуқаронинг мурожаатларига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 8 нафар фуқаронинг мурожаатлари назоратга олинди. Мурожаатлар  уй-жой, пенсия ва нафақа олиш каби муаммолардан иборат бўлди. 
- Мен ушбу учрашувда ўзимга керакли маълумотлар олдим, тадбиркор бўлиш истагида эдим, бу борада ҳужжатларни расмийлаштириш, фаолиятни қонуний олиб бориш ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлдим, - дейди Беруний маҳалласи фуқароси Зафар Бердиев.