Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

САЙХУНОБОД ТУМАНИДА ЯНГИ ҚУРИЛГАН АДЛИЯ БЎЛИМИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.


Жорий йилнинг 11 январь куни Сайхунобод тумани аҳоли учун яна бир шодиёни кунга айланди. Сабаби туман адлия бўлими, нотариал идораси ҳамда ФҲДЁ бўлими учун янги бино қурилиб фойдаланишга топширилди.

            Бинонинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов, вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят прокурори Р.Машарипов, Сайхунобод тумани ҳокими Б.Мирзакулов ва бошқа давлат органлари, ташкилотлари раҳбарлари ҳамда Сайхунобод тумани фаоллари иштирок этишди.

             Сўзга чиққан, вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ушбу бино бугунги кунда туманнинг кўрки бўлиши билан бир қаторда оила қураётган ёшларга, нотариал идораси ҳамда адлия бўлими эса фуқаролар ва давлат идораларига хизмат қилиши учун яна бир шарт шароит яратилганлигини билдириб ўтди.     

            Шундан сўнг сўз олган Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Руслан Қуролтаевич Давлетов бугунги кунда жойлардаги адлия бўлимлари халқимизга мана шундай замонавий бинолар билан хизмат қилиш учун қурилганлиги, келгусида хамиша ишларимиз ривож топишига ва юртимизнинг гуллаб яшнаши учун бирга хизмат қилишимиз лозимлигини билдирдиб ўтди.

             Бинонинг очилиши, ҳақиқий тантанага айланиб кетди. Вилоятимизнинг таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган қўшиқлар бирчага байрам кайфиятига ҳисса қўшди.