Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Адлия вазирилиги Сирдарёдаги юридик хизмат ходимлари билан учрашув ўтказди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон қарорининг 5-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланган.

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги ташаббуси билан билан “ЮРИДИК ХИЗМАТ УЧУН БИР КУН” шиори остида 2018 йил 14 декабрь куни давлат органлари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган юридик хизмат ходимлари билан семинар ташкиллаштирилди.

Йиғилишни адлия бошқармаси бошлиғи Ш. Саидов раислигида олиб борилди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош маслаҳатчиси Исмоил Жуманиёзов ҳам мазкур семинарда иштирок этди.

Семинар давомида И.Жуманиёзов юридик хизмат соҳасидаги қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида, шунингдек адлия вазирлиги томонидан ушбу соҳани янада такомиллаштириш юзасидан берилган топшириқлар, хусусан давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд вакант ўринларни малакали юридик хизмат билан тўлдириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида баён қилиб ўтди.

Йиғилиш давомида Гулистон давлат университети юрисконсульти Хамзаев Баходир Абдукаримович, Гулистон шаҳар молия бўлими юрисконсульти Хасанов Абдусамад юридик хизмат фаолиятига доир ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

 

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий экспертиза ва юридик

хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш

бўлими