Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Навбатсиз кун акцияси давом этмоқда.


Маълумки, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, Вилоят Марказий банк бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Давлат хизматлари агентлиги ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандумига асосан аҳолига ҳар томонлама қулайликлар яратиш ва уларнинг юмушларини осон қилиш мақсадида давлат ташкилотлари ва идораларида ортиқча навбат кутишларнинг олдини олиш мақсадида “Навбатсиз кун” акциясига старт берилган эди.

         Мазкур акция доирасида жорий йилнинг октябрь ойидан бугунги кунга қадар жами 170 мингдан ортиқ аҳолининг навбат кутиш ҳолатлари олди олиниб уларга ҳар томонлама давлат хизматлари ва бошқа соҳаларда хизматлар ўз вақтида кўрсатилмоқда.

         Конституциямизнинг 26 йиллик байрами арафасида Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан 6 декабрь куни Ширин шаҳар 1-сон оилавий поликлиникасида мониторинг олиб борилиши натижасида навбат кутиб турган 12 нафар фуқароларнинг тиббий ёрдам олиши тезлаштирилиб уларга малакали шифокорлар томонидан тиббий ёрдамлар олиниши таъминланди.

         Натижада қабулга келган фуқароларга бепул тиббий хизматдан фойдаланиш бўйича конституцион ҳуқуқлари тушунтириб ўтилди.

         Мазкур акция вилоятимизнинг барча жойларида олиб борилмоқда.

 

Қобилжон Ахмаджонов

Сирдарё вилоят адлия

бошқармаси бўлим бошлиғи