Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Сирдарё вилояти юридик коллежи қуйидаги бўш иш ўринларига ишга таклиф этади!


1. Ўқув методик бўлимига – 1 нафар;

2. Ёшлар билан ишлаш бўлимига – 1 нафар;

3. Кадрлар бўлимига – 1 нафар;

4. Ахборот ресурс марказига – 1 нафар;

5. Канцелярия ва архивга – 1 нафар;

6. Ўқувчилар турар жойига – 1 нафар;

Ишга киришни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

- ишга кириш тўғрисида ариза;

- номзоднинг паспорт нусхаси;

- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

- номзоднинг шахсий варақаси;

- 086-У шаклидаги тиббий маълумотнома;

- фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса, тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома.

Ишга кириш истагини билдирган номзодлар юқорида кўрсатилган ҳужжатларни 2018 йил 10 декабрь кунига қадар Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига тақдим этишлари лозим.

Тел: 0 (372) 226-07-20, 226-09-69