Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Одам савдосига қарши сен ҳам кураш.


30 июль-Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни муносабати “Одам савдосига қарши сен ҳам кураш” мавзусида  билан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда  Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги “Гулистон қурилиш касб хунар коллежи” мажлислар залида “Обод юрт” маҳалла фуқаролари йиғини фуқаролари ҳамда Гулистон шаҳридаги барча маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди.

 Давра суҳбатида вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Л.Худойқулов, Ички ишлар бошқармаси Одам савдосига қарши курашиш бўлими инспектори Д.Хаитовлар иштирок этишди.

 Тадбир давомида одам савдоси ва унинг оқибатлари, унинг келиб чиқиши оқибатлари бўйича маъруза қилинди.

 Адлия бошқармаси ходими Л.Худойқулов ўз маърузасида Одам савдосига қарши курашишда адлия органларининг роли ҳақида гапириб ўтди.  

 Йиғилиш сўнгида одам савдосига қарши курашиш бўйича Ички ишлар бошқармаси томонидан тайёрланган видеоролик намойиш этилди.

 

 

 Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

 ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими