Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Қулайлик - янги имкониятлар калити


1.jpgЎзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони тадбиркорларга янада катта имкониятлар яратиб берди.

Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламларига етказиш ва тушунтириш мақсадида жойларда турли тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, яқинда вилоят божхона бошқармаси ташаббуси билан Гулистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида "ТИФни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт билан шуғулланувчи ТИФ қатнашчиларига қулайликлар яратиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ҳимояси" мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, вилоят хўжалик суди, вилоят божхона бошқармаси, туман солиқ инспекцияси, савдо-саноат палатаси, туман Халқ банки масъул ходимлари, шунингдек, кўплаб тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сўзга чиққанлар таъкидлашганидек, Фармон билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

Бундан ташқари Фармонда давлат органлари, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар фаолиятида юқорида кўрсатилган талабни ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилининг сўзсиз амалга оширилишини таъминлаши кўрсатилган. 1.jpgЎз вазифалари ва ваколатларининг танқидий таҳлили асосида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ҳамда уларга йўл қўймаслик борасидаги чора-тадбирларни такомиллаштиришга, уларнинг самарадорлигини оширишга қаратиш лозим. Тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашган ёки тўсқинлик қилган, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйган мансабдор шахсларнинг жавобгарлигига алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига Фармон талабларига кўра яратилган енгилликлар, имкониятлар, қулайликлар бўйича атрофлича тушунчалар берилди.

Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ташкилотлар вакилларидан аниқ ва тўлиқ жавоб олдилар.