Нашрлар

Мустақиллик-мамлакат иқтисодиётининг барқарор равнақи гарови!

Сана: 27.08.2013    

Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ, Истиқлол байрами тадбирларини ҳалқимиз қалбида чуқур таассурот қолдирадиган юксак савияда ўтказиш учун азиз Ватанимизнинг барча гўшаларида катта тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият

Сана: 26.08.2013    

Ватанимиз бўйлаб мустақиллик тантана қилган улуғ кунни, Истиқлол байрамини кенг нишонлаш арафасида турибди. “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон” дея бугун қалбларимиз қувончга тўлаяпти. Мустақиллик туфайли биз, аввало, эркин бўлдик. Ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни танидик. Қадр-қимматимиз, ор-номусимиз, ғуруримизни англадик.

Норма ижодкорлиги такомиллашмоқда

Сана: 23.08.2013    

Юртбошимиз таъкидлаганларидек, мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир.

Инсон манфаатлари - бош мезон

Сана: 21.08.2013    

Мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ўзгариш ва ислоҳотлар, аввало, инсон манфаати, унинг орзу-умидлари, эзгу ниятларини рўёбга чиқаришдек хайрли мақсадга хизмат қилмоқда.

Болаларимиз бахтли бўлиши шарт

Сана: 20.08.2013    

Халқаро ҳуқуқий меъёрлар ва миллий қонунчилигимиз уйғунлиги мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, фарзандларимизнинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, энг муҳими, баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар мустақиллик йилларида

Сана: 19.08.2013    

Юртимизда фуқаролик жамияти элементлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг кўринишлари азалдан мавжуд бўлган бўлиб, бу ҳолат биз учун ёт бўлган ҳодиса эмас. Шунингдек, ўрта асрлардаги шаҳарлар, маҳаллалар ва кўчаларининг ихтисослашуви яъни, кулоллар, қассоблар, қандолатчилар ва бошқа кўринишдаги касб эгаларининг бир жойда яшаши ва ўз фаолиятини олиб бориши ўзига ҳос нодавлат бирлашмаларини ташкил қилган ва улар томонидан умумманфаатдаги масалалар биргаликда ҳал қилинган.

Шартнома туздингми уни бажар. Қонуннинг талаби ҳам шундай

Сана: 13.08.2013    

Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан 2013 йил 1-ярим йиллигида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, бўлимга жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида 126 та ариза келиб тушган. Шундан 99 таси қаноатлантирилиб, қолганлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

“Никоҳни ҳақиқий эмас” деб топишнинг ҳуқуқий асослари

Сана: 06.08.2013    

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг жамиятнинг асосий бўғини бўлган оила институти ва ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш юзасидан қонунчилик базаси яратилди.

Эрта турмуш қуриш — келтирар ташвиш ҳуқуқий оқибатлар ва турли иллатлар

Сана: 06.08.2013    

Ўзбекистонда демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида инсон қадр-қиммати, унинг ҳақ-ҳуқуқлари, ахлоқ-одоб тамо­йиллари ва ижтимоий адолат масалаларига нисбатан янгича қарашлар шаклланмоқда. Ушбу жараён ва туб ўзгаришлар ҳар бир фуқародан катта масъулият, ижтимоий фаоллик ва кенг кўламдаги ўзаро ҳамжиҳатликни талаб этади.

Қулай инвестиция муҳити — тараққиёт омили

Сана: 02.08.2013    

Бугунги кунда мамлакатимизда хорижий инвесторларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, уларга эркин фаолият юритишлари учун қулай имтиёз ва преференциялар бериш, умуман, инвестициявий муҳитни янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Нашрлар 341 - 350 из 402
Начало | Пред. | 33 34 35 36 37 | След. | Конец