Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
(+998 67) 225-00-93

Янгиликлар

Навбатдаги кишлокда учрашувлар ташкиллаштирилди

Сана: 12.06.2018     Муаллиф:  Сирдарё вилоят адлия бошкармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ дастури тўғрисида”ги  ПФ-5386-сонли Фармон ижроси юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан 2018 йил 24 апрелда “Сирдарё вилоятининг 8 та туманлари ҳудудидаги 16 та қишлоқлари аҳолисининг ҳуқуқий, тиббий ва турмуш маданиятини ошириш, шахсий томорқадан фойдаланишга ўргатиш ҳамда соғлом турмуш тарзига жалб қилиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар Дастури” тасдиқланди.

Жорий йилнинг 9июнь куни Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Сирдарё туманининг “Камаристон” қишлоғидаги Адолат маҳалла фуқаролар йиғинида оммавий қабул ташкил этилиб, бошқарма бошлиғиўринбосари С.Тоғаев томонидан обод қишлоқ дастури юзасидан аҳолига батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари аҳолига кредит ажратиш масаласида, вилоят газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан табиий газ етказиб бериш масалалари бўйича, туман нотариал идораси нотариуси томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан ҳамда уй-жой коммунал хизмати масалаларида тегишли маслаҳатлар ва ёрдамлар кўрсатилди.

Шу билан бирга, “Адолат” маҳалла фуқаролар йиғинида “Сайёр адлия бўлими” бурчаги ташкил этилиб, ушбу қишлоқ аҳолисининг  ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида аҳолига ҳуқуқий ахборот бериш амалиёти жорий этилди.

 

 

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi