Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
(+998 67) 225-00-93

Янгиликлар

Мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича семинар тренинг ўтказилди

Сана: 16.05.2018     Муаллиф:  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти фаоллари билан ўтказган учрашуви чоғида ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилишга барҳам бериш, шу жумладан турли ҳудудларда кўзбўямачиликка йўл қўйилаётганини таъкидлаган эди.

Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарори қабул қилинди. 

Шу муносабат билан адлия бошқармаси томонидан Халқ таълими ва Мактабгача таълим бошқармаси ходимларига Гулистон давлат университетида конференциялар залида семинар-тренинг ўтказилдиСеминар тренингда вилоятдаги Халқ таълими бўлимлари бошлиқлари, Мактабгача таълим бошқармаси ваунинг жойлардаги бўлимлари ходимлари иштирок этди.

Ушбу семинар тренингни дастлаб Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Саидов Шокир Камалович очиб берди ва маъруза бўйича сўз навбатини бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Қудратов Иномжон Сатторкуловичга берди.

Ушбу семинарда сўз олган И.Қудратов Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарорида келтириб ўтилган масалалар юзасидан йиғилганларга тушунтириш бериб ўтди.

Семинарда иккинчи масала юзасидан сўз олган вилоят бандлик ва меҳнат бошқармаси бош маслаҳатчиси Шамиров Хамза Эркинович ишсиз шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига кенг жалб этиш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг2018 йил 5 октябрь кунги “Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сон Қарори юзасидан қисқача маълумот бериб ўтди.

Семинарда Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг раиси Худойназаров Журабек Тўхтаевич мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича қонунларда назарда тутилган ҳолатлар юзасидан батафсил маълумот ҳам бериб ўтди.

 

 



Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi