Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Ходим ўз розилиги билан иш вақтидан ташқари қанча ишлаши мумкин?

Мирзаобод тумани Наврўз МФЙ С.Асатуллаева


Жавоб: Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади, ходим ўз розилиги билан иш вақтидан ташқари сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — 1 кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмаслиги меҳнат қонунчилигида белгилаб қўйилган.

Шунингдек, агар ходим биринчи куни иш вақтидан ташқари ишга 4 соатга жалб қилинган бўлса, эртаси куни ҳатто унинг розилиги бўлган тақдирда ҳам уни бундай ишларга жалб этиш тақиқланади.

Бундан ташқари, иш сменаси 12 соат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга, ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам йўл қўйилмайди.

Хусусан, ходимни сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш меҳнат қонунчилигида тақиқланган.


Саволга Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси  Фарҳод Сидиқов  жавоб берди.