Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 67) 225-00-93
(+998 67) 225-30-50
(+998 67) 225-19-50

Янгиликлар

Байрам тадбири ўқув даргоҳида ўтказилди

Сана: 07.12.2017     Муаллиф:  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва тарғибот бўлими

Бу йил асосий Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 25 йил тўлади. Шу муносабат билан адлия бошқармаси жамоаси ҳамда вилоят ўрта маҳсус касб-ҳунар таълими бошқармаси билан биргаликда Гулистон шаҳрида жойлашган 1-сон Педагогика коллежида ўқувчи ёшларга Конституциянинг мазмун-моҳияти тушунтирилиши юзасидан жорий йилнинг 4 декабрь куни учрашув ўтказилди.

  Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Қудратов ўз маърузасида қонунимизда ўз ифодасини топган бош тамо­йиллар, мақсад ва вазифалар ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётимизда тўлиқ аксини топаётгани, мамлакатимизда қонун устуворлиги ва қонунийликни янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилиниши, уларнинг ривожланиши учун зарур бўлган шароитларнинг яратилиши ҳамда билим олиш конституцияда қатъий кафолатланганлигини таъкидлаб ўтди.  

           Бундан ташқари тадбирда иштирок этган Гулистон шаҳар Никоҳ уйи мудираси Л.МуратоваКонституциямизнинг 14-бобида оиланинг мустаҳкамлиги, ҳар бир ёшнинг турмуш қуриши ҳамда ота-онанинг вояга етмаган фарзанди тарбияси учун масъуллиги баён қилинганлигини маълум қилиб ўтди.

 Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллик байрами муносабати билан ўзининг фаоллиги, аъло ва яхши баҳоларга ўқигани, намунали ҳулқи, ўқувчилар ўртасида бирдамлик ва уларнинг интелектуал салоҳиятини оширишга қўшган ҳиссаси учун уч нафар талаба Алимкулова Матлюба, Турсунбоева Мадина ҳамда Холмуродова Зухралар Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг дипломи билан тақдирландилар.

          Тадбир сўнгида ўқувчи ёшлар томонидан Конституция бўйича ўзларини қизиқтирган саволларини бердилар.

        Ушбу тадбир Сирдарё телевиденияси орқали шу куннинг ўзида Диёр янгиликлари информацион кўрсатувида ёритилди.

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi