Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 67) 225-00-93
(+998 67) 225-30-50
(+998 67) 225-19-50

Янгиликлар

Конституция ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати

Сана: 07.12.2017     Муаллиф:  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги 4969-сон Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишига мувофиқ барча таълим муассасалари, давлат ташкилотлари ва органларида Бош қомусимизнинг асосий тушунча ва тамойиллари ҳақида атрофлича маълумот берилмоқда.

Йиғилиш давомида Фармойишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, адлия органларига юклатилган вазифаларни самарали ташкил этиш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилаётган Конституциямизнинг аҳамиятини ҳаётий мисоллар билан очиб беришга бағишланган туркум тадбирларни ташкил этишга қаратилган тадбирлар тасдиқланган.

Шу асосда жорий йилнинг 6 декбрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Гулистон давлат университетида Конституция ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Қ.Ахмаджонов иштирок этди ва Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг ҳаётимиздаги ўрни ҳусусида қисақача гапириб ўтди.  

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллик байрами муносабати билан ўзининг фаоллиги, меҳнаткашлиги, намунали ҳулқи, талабалар ва ходимлар ўртасида бирдамлик ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қўшган ҳиссаси учун бир қатор талаба ва профессор ўқитувчиларга эсдалик нишонлари берилди.

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi