“Репродуктив саломатлик” нима? Унинг мазмун ва моҳияти ҳақида тушунча берсангиз?

А.ИбрагимоваЯнгиер шаҳри

Жавоб: Юртимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган. 1993 йилда қабул қилинган “Туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштиришга оид долзарб чора-тадбирлар” номли регионал дастур доирасида биринчи марта, маълумот бериш ва хизматлар кўрсатиш йўли орқали замонавий контрацепция усулларини кенг миқёсда таъминлаш концепцияси тадбиқ этилган.

Репродуктив саломатлик бу нафақат касаллик ва ҳолсизликларнинг кузатилмаслиги балки, репродуктив тизимдаги жисмоний, ментал ва ижтимоий фаровонликдир. Репродуктив (lot. re-тикланиш,такрорланиш маъносида, produco – яратаман). Илк бора репродуктив саломатлик ибораси 1994 йил Қоҳирада бўлиб ўтган аҳоли ва ривожланиш масалаларига бағишланган Халқаро конференцияда тилга олинган ва қуйидагича изоҳ берилган: инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолининг асосий ижтимоий хизматларидан фойдаланишни яхшилаш, қашшоқлик билан курашишда ҳаракатларни бирлаштириш, касалликлар тарқалишини камайтириш ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш масалалари ўз аксини топган.

Репродуктив ҳуқуқлар ҳозирги вақтда Ҳалқаро ҳуқуқ томонидан расмий равишда тан олинган ва Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро хужжатларда рўйхатга олинган, шунингдек ушбу масала бўйича якдилликка эришилганлиги тўғрисида ҳужжатлаштирилган гувоҳномалари бўлган қатор инсон ҳуқуқларини ўз ичига олади.

Савол: Нималаррепродуктив саломатликка салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ҳисобланади?

Б.Сангинова, Гулистон шаҳри

Жавоб: Албатта, қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ, эрта ҳомиладорлик, алкоголь, наркотик моддаларни истеъмол қилиш, чекиш ва унинг ҳомилага таъсири, экология ва ижтимоий ҳолат репродуктив саломатликка салбий таъсир кўрсатувчи омиллар сирасига киради.

Саволларга Янгиер шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Раъно Ботирова жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш