Нотариус ўз мижозига хизмат кўрсатишни рад этиши мумкинми? Бундай ҳолатда у рад этишининг сабабларини асослаб бериши керакми?

Асила АЗИЗОВА, Гулистон тумани

— “Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 38-моддасига кўра нотариус қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга оширишни рад этиши мумкин:

— бундай ҳаракатни амалга ошириш қонунга зид бўлса;

— муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган бўлса;

— юридик шахс номидан амалга ошириладиган битим унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлса;

— битим қонун талабларига мувофиқ бўлмаса;

— нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

Нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан рад этиш сабабини ёзма равишда баён этиши лозим.

Саволга Гулистон тумани давлат нотариал идораси нотариуси

Шамсиддин КАРИМОВ жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш