Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
18.04.2022

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2022 йилнинг 3 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳақида М А Ъ Л У М О Т

1. Амалга оширилган ишлар.

Бошқармага 4 697 та хат ва ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 2 960 таси ижроси таъминланди.

Соҳага доир 12 та назорат режа, чора-тадбирлар режаси ҳамда йўл хариталар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган.

Шунингдек, бошқармага жисмоний ва юридик шахслардан жами 1 361 та мурожаат келиб тушди. Шундан 1 288 таси қонуний ҳал этилди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 260 та тақдимнома ва 1 473 та огоҳнома киритилган. 123 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. Кўрилган чоралар натижасида 250 нафар айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарликка тортилиши, 639 та ноқонуний ҳужжатларнинг бекор қилиниши таъминланган.

Судларга 4 млрд 469 млн сўмлик 659 та даъво аризалари киритилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 43 та норматив тусдаги қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.

Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 11 375 та тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 130 та таклифлар киритилган.

2. Кадрлар билан ишлаш соҳасида

Бошқарма ва унинг тизимида 107,5 та штат бирлигида
98.5 ходим ишлайди.

2022 йилнинг 3 ой давомида 8 нафар вакант шу шундан бошқарманинг 1 нафар бўлими бошлиғи, 1 нафар катта маслаҳатчи ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларида 6 нафар вакант.

Ҳозирда штат бўйича лавозимларга тўлдириш чоралари кўрилмоқда.

3. Ҳуқуқий тарғибот соҳасида.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича бир қатор ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди.

Жумладан, жами 11 375 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Шундан, жойларда 3 817 маротаба учрашув, семинар ва давра суҳбатлари ўтказилиб, телевидениеда 120 маротаба, радиода
149 маротаба, газетада 114 маротаба, расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали 6 912 маротаба чиқишлар қилинган.

4. Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида.

Юридик хизмат штат бирликлари 94 тани ташкил этади. (давлат бошқаруви органларида 54 та, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида 11 та ва бошқа ташкилотларда 29 та).

Шундан, 76 та давлат органи ва ташкилоти юридик хизмат билан таъминланган бўлиб, барчаси олий юридик маълумотли. Қолган 5 та вакант жойни тўлдириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Юридик хизмат ходимларининг 44 нафари белгиланган муддатларда ўз малакасини оширган, 51 нафари адлия бошқармасида аттестациядан ўтказилган, 52 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилиши таъминланди.

5. Норма ижодкорлиги соҳасида.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 45 та норматив тусдаги қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган норматив тусдаги қарорларнинг 43 таси давлат ҳисобига олинди. (халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши қарорлари 12 та, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари қарорлари 31 та).

6. ННТлар билан ишлаш соҳасида.

Вилоятда жами 471 та ҳамда 88 та (Исломий диний ташкилотлар 77 та, Ноисломий диний ташкилотлар 11 та) ННТ давлат ва ҳисоб рўйхатдан ўтиб фаолият юритади. Бундан ташқари, 5 та ҳакамлик судлари рўйхатга олинган.

Ўтказилган 2 та назорат тадбирлари натижасида 107 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан 35 та тақдимнома ва огоҳномалар киритилди.

7. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.

Жисмоний ва юридик шахслардан соҳага доир келиб тушган жами 1 022 та ариза ва шикоятларнинг 943 таси қонуний ҳал этилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган ўрганишларда аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича киритилган 75 та тақдимнома ва 530 та огоҳномаларга асосан 61 нафар мансабдор шахс интизомий ҳамда 47 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Судларга киритилган 568 та даъво аризалари асосида фуқароларга 3 млрд 338 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириб берилди.

8. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида.

Жисмоний ва юридик шахслардан соҳага доир келиб тушган жами 280та ариза ва шикоятларнинг 268 таси қонуний ҳал этилган.

Ушбу соҳада 117 та тақдимнома ва 757 та огоҳномалар киритилиб, 116 нафар мансабдор шахс интизомий ҳамда 64 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Судларга киритилган 96 та даъво аризалари асосида фуқароларга 1 млрд 122 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириб берилди.


Рўйҳатга қайтиш