Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
23.10.2021

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳузурида янги ташкил қилинадиган Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича танлов давом этмоқда.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳузурида янги ташкил этилаётган Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) лавозимлар:


Фаолият йўналиши:

·     юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;

·     давлат ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш;

·     давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;

·     давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;

·     давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш.

  Фаолият соҳаси асосида қуйидаги билим-кўникмаларга эга бўлиш зарур:

·     фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;

·     ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

·     аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

·     ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

·     жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

·     соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

·     қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

·     ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш;

·     расмий ҳужжатларни тайёрлаш;

·     компьютер ва бошқа оргтехника, зарур дастурий таъминотлардан фойдалана олиш.

  Расмий талаблар:

·  олий юридик маълумотга эга бўлиши ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломга эга бўлиш;

·  Марказ бошлиғи лавозимига юқоридаги талаблардан ташқари юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахслар ҳужжат топшириши мумкин.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·  барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

·  иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан

(шанба, якшанба);

·  ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 4-5 млн. сўм;

·  хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

·  қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет;

·  идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

  Мурожаат муддати ва манзил:

·  номзодлар 2021 йил 4 ноябрь кунига қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига ёки бошқарманинг http://vacancy.adliya.uz электрон почтасига юборишлари лозим. (мурожаат учун телефон:67/ 226-07-20, 225-00-93).

  Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлими


Рўйҳатга қайтиш