Янгиликлар
ННТлар самарадорлигини ошириш
Сирдарё вилоят адлия бошқармасида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.
Семинарда 100 га яқин ННТ вакиллари иштирок этишди.
Семинарда вилоят адлия бошқармаси томонидан ННТларнинг фаолият самарадорлигини ошириш борасида қилинаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.
2013 йил 1 январь ҳолатига Сирдарё вилоят адлия бошқармаси реестрида 321 та турли нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар рўйхатга олинган бўлиб, шундан 21 та нодавлат нотижорат ташкилот давлат рўйхатидан, 219 та нодавлат нотижорат ташкилот ҳисоб рўйхатидан ҳамда 81 та диний ташкилот рўйхатга олинган.
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқлар, уларга берилган имтиёзлар сўзга чиққанлар томонидан эътироф этилди.
Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг мажбурият хақида ҳам сўз юритилди.
2012 йил давомида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Нодавлат нотижорат ташкилотларда ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган текширишларда аниқланган бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги ва улар томонидан юридик хизмат фаолиятидан етарлича фойдаланмаётганлиги, ННТ раҳбарларининг фаолиятни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларидан ўз вақтида хабарсиз қолаётганликлари айтилди.
Тадбирда шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар учун адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги ҳисобот шакли ва уни тўлдириш ҳақида иштирокчиларга атрофлича тушунтириш берилди.