Янгиликлар
Сайхунободда футбол шоу
Фестиваль доирасида "Биз соғлом тумуш тарзи тарафдоримиз!” лойиҳаси доирасида спортнинг кураш тури бўйича мусобақа, "Иқтидор эгаси – обод турмуш эртаси” лойиҳа доирасида ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаси ўқувчилари ўртасида "Заковат” интеллектуал ўйини, "Сиз севган қаҳрамонлар” ва "Замонамиз қаҳрамонлари" мавзулари – таниқли ёзувчилар, шоирлар, адиблар, кино-актёрлар хамда эстрада хонандалари билан ижодий учрашуви" ҳамда “Мустақиллик фарзандлари” номли концерт дастурлари ўтказилди.
Ундан ташқари ташриф буюрган меҳмонимиз ва туманда футбол бўйича "Сайҳун cити” жамоаси билан биргаликда қизиқарли футбол ўйини ўтказилди. Жамоалар "Санъаткорлар” жамоаси хамда “Камолот” жамоалари ўзаро беллашдилар. Ўтказилган барча лойиҳалар ҳамда концерт дастурларида жами 2 300 дан зиёд ёшлар иштирок этишди.
Кун давомида ўтказилган барча лойиҳаларда жумладан, «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!» лойиҳаси доирасида спортнинг кураш тури бўйича мусобақа А.Ниязов спорт клубида ўтказилиб унда ташриф буюрган тарғиботчилар иштирок этишди.
"Иқтидор эгаси – обод юрт ертаси” лойиҳа доирасида касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида "Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. "Сиз севган қаҳрамонлар” ва "Замонамиз қаҳрамонлари” мавзуларида таниқли ёзвчилар, киноактёрлар ҳамда эстрада хонандалари билан учрашув 8-сонли умумий мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.
Ижодий учрашувлар таниқли актёрлар, санъаткорлар ҳамда меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтди. Ўтказилган ижодий учрашувда актёрлар сўзга чиқиб, туманимизнинг ютуқлари ва ўзгаришлари, айниқса, жаҳон чемпионлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Туманимизнинг барча аҳолиси ҳамда барча ёшлар иштирокида "Мустақиллик фарзандлари” номли концерт дастури туман марказий ўйингоҳида бир қатор меҳмонларимиз ҳамда актёрлар ва санъаткорлар иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.
Дастур давомида "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сайҳунобод тумани Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда фаол бўлган ёшлар номинациялар бўйича туман ҳокими томонидан “фахрий ёрлиқ” ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шу билан бирга барча футбол иштирокчилари санъаткорлар ва камолотчиларга ҳам совғалар тантанали равишда топширилди.
"Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивалининг концерт дастурига ташриф буюрган санъаткорлар томонидан шўх қўшиқлар куйланиб, ёшларнинг рақс ва ўйинларига бой тарзда ўтказилди. Юртимиз байроғи туманимизнинг энг фаол, иқтидорли спортчиларимиз томонидан юқори кўтарилди ҳамда фестивалда иштирок этган ёшларимиз ўз иқтидор ва билимларини ишга солиб, дунё бўйлаб юртимиз байроғини шу тарзда баланд кўтаришди.