Янгиликлар
02
Аҳоли учун табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёри кўтарилади
Эртага 1 ноябрдан бошлаб иситиш базавий меъёр оширилади! Табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр 5 баробарга оширилади — 500 куб метр.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳар ва вилоятларда ноябрь — февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март — октябрь ойларида эса ҳар ой учун 100 куб метргача «базавий меъёр» белгиланган.
Куз-қиш мавсумида табиий газ истеъмоли юқори бўлганлиги сабабли Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрь — февраль ойларида бир ойлик «базавий меъёр» 500 куб метр этиб белгиланган.
Манба: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори.