Янгиликлар
26
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари эътироф этилди
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Сирдарё вилояти Адлия бошқармасида тантанали тадбир ташкил этилди. Унда вилоятимизда фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Иномжон Қудратов очиб бериб, барча ижод аҳлини касб байрами билан самимий муборакбод этди. Шунингдек, ҳуқуқий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда очиқлик тамойилларини қарор топтиришда журналист ва блогерларнинг муносиб ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
Тадбир давомида ҳуқуқ соҳасидаги янгиликларни холис, тезкор ва фаол ёритиб келаётган бир гуруҳ журналист ҳамда блогерларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.