Янгиликлар
Энг намунали вакил
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Олим Хўжаев номидаги мусиқали драма театрида "Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда туман ва шаҳарлардан ғолибликни қўлга киритган 11 нафар маҳалла маслаҳатчилари иштирок этишдилар.
Кўрик-танлов 3 та шарт асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланиб борилди. Унга кўра 1-шартда ҳакамлар ҳайъати томонидан маслаҳатчилар ҳужжатларини баҳоладилар, 2-шартда ҳар бир иштирокчилар ўз иш фаолиятига оид 5 дақиқалик тақдимот намойишини слайдлар асосида намойиш этишди. 3-шартда иш фаолиятини савол-жавоблар асосида баҳоландилар.
Танловнинг вилоят босқичида маслаҳатчи лавозимини ташкил этилганлигининг 10 йиллигига бағишлаб 2004 йилдан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари "Маҳалла” хайрия жамоат фондининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Кўрик-танловининг якуний натижаларига кўра 1-ўринни Сайхунобод тумани "Дўстлик” МФЙ маслаҳатчиси Саодат Бозорова, 2-ўринни Сирдарё тумани "Янгиобод” МФЙ маслаҳатчиси Гулбодом Донобоева, 3-ўринни Янгиер шаҳар "Маърифат” МФЙ маслаҳатчиси Гулбаҳор Маматқуловалар эгаллашди.
Танловнинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларни ва номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ҳамкор ташкилотларнинг дипломлар, фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 1-ўринни қўлга киритган иштирокчи кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди.