Янгиликлар
Чорак якунлари муҳокамаси
Сирдарё вилоят адлия бошқармасида бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар томонидан 2014 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устивор вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Ҳайъат йиғилишида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси идораларининг 2014 йил 1-чорак фаолияти якунлари ва келгусидаги долзарб вазифалари ва Ховос туман 2-сон, Оқолтин ҳамда Сайхунобод туманлари ва Янгиер шаҳар ФҲДЁ бўлимларининг 2013 йил иш фаолиятини амалий ёрдам бериш йўли билан фаолиятини комплекс текшириш натижалари муҳокама қилинди.
Ҳайъат йиғилишида таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида, бошқарманинг 8 та буйруғи ва 3 та чора-тадбирлари тасдиқланиб ижрога қаратилди ва жойларда 30 дан ортиқ йиғилишлар, оммавий ахборот воситаларида 5 та чиқишлар амлга оширилди.
2014 йил 1-чораги давомида бошқарма томонидан 43 та қарорлар лойиҳалари экспетизадан ўтказилиб, уларнинг 33 тасига ижобий хулосалар берилди. 220 та норматив тусдаги қарорлар давлат ҳисобига олинди. Шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан вазирликка 4 та таклифлар киритилди.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, тадбиркорлар ва Хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шартномавий муносабатларни тартибга солиш борасида вазифалардан келиб чиқиб бир мунча ишлар амалга оширилди.
Жумладан, фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши юзасидан келиб тушган шикоятларнинг 107 таси кўриб чиқилиб, уларнинг 38 фоизи ўз ечимини топди.
Фуқаролар, тадбиркорлар ва бошқа субъектларнинг манфаатларини кўзлаб судларга 236 та жами 2 млрд 425 млн. сўмлик даъво аризалари киритилиб, уларнинг 22 фоизи бўйича бошқарманинг даъво талаблари қаноатлантирилиши таъминланди.
Шунингдек, ҳисобот даврида вилоятдаги давлат бошқарув ва назорат органлари ҳамда тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятида 133 та текширишлар ўтказилиб, уларда жами 6.200 та қонунбузилишлар аниқланди.
Аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш, тегишли субъектларнинг ҳуқуқларини тиклаш, айбдор шахсларни муқаррар жавобгарлигини таъминлаш юзасидан турли идораларга 49 та тақдимномалар, 82 та огоҳномалар киритилди.
Кўрилган таъсир чоралари натижасида 30,8 млн. сўмлик маблағлар эгаларига қайтарилди, 6 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди, 107 нафар шахслар интизомий, 6 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шаклантириш юзасидан тизимдаги ходимлар томонидан жами 384 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларнинг 108 таси оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилди.
Аҳолига сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатишни таъминлаш юзасидан тизимдаги давлат нотариал идоралари томонидан 40 мингдан ортиқ нотариал ҳаракатлар, ФҲДЁ бўлимлари томонидан 6 мингдан ошиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ҳаракатлари амалга оширилди ва жами 1.369 млн.сўм тўловлар ундирилди.
Мажлисда бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тегишли қарор қабул қилинди.