Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Кўрик-танловнинг вилоят босқичи


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6-февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 4-банди ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг хуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни мамлакатимиз суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сирдарё вилоят Кенгаши, Сирдарё вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хамкорлигида "Сиз қонунни биласизми ?” кўрик-танловининг туман-шаҳар босқичлари бўлиб ўтди.

Кўрик-танловнинг вилоят босқичи Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган Гулистон давлат университитетида бўлиб ўтди.

Танловда 11 нафар жамоа иштирок этди ва танлов низомига кўра 5 шарт бўйича беллашдилар. Унга кўра 1-шарт таништирув шарти бўлиб, ҳар бир жамоа ўзи таҳсил олаётган таълим муассасасида яратилган шароитлар, илмий ижод ва малакавий изланишлар учун мавжуд имкониятлар, сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб беришлари, шунингдек, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган таклифларини кўргазмали тарзда намойиш этишлари шеър, куй-қўшиқ, саҳна кўринишлари орқали ўзларини таништириб ўтишди.DSC02083.JPG

2-шарт савол жавоб шарти бўлиб, Ҳакамлар ҳайъати томонидан тузилган саволларга асосан жамоа сардорлари ўртасида "Ҳуқуқий билимлар савиясини аниқлаш” бўлиб, унда ҳар бир гуруҳнинг сардори танловнинг ташкилий ишчи гуруҳи томонидан гуруҳлар сонига мос равишда тайёрланган махсус конвертлар ичидан биттасини танлади. Конвертларда 5 та саволдан иборат билет бўлади. Билетдаги саволларнинг барчасига гуруҳнинг бир нафар иштирокчиси ёхуд ҳар бир саволга гуруҳнинг бошқа иштирокчилари томонидан жавоблар беришди.

Танловнинг 3-шартида гуруҳлар ташкилий ишчи гуруҳи томонидан олдиндан берилган мавзулар асосида жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган видеоролик ёки тақдимотлар қилиб Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолашда унинг сифати, мазмундорлиги ҳамда профессионал даражада тайёрланганлигига алоҳида эътибор қаратилиб, баҳоланди.

Танловнинг 4-шарти яъни "Уй вазифаси” шартида гуруҳлар жамиятда учрайдиган айрим ижтимоий-ҳуқуқий муаммоларни саҳнавий чиқишлар орқали намойиш этиш билан биргаликда ушбу ҳолатларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдириб ўтишди.

DSC02083.JPGТанловнинг бешинчи, яъни "Ёшларга оид қонунчилик – ёшлар нигоҳида” шартида гуруҳлар томонидан таълим муассасаларида "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамалари ташкил этилди ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида тақдимот жамоалар томонидан ҳакамларга тақдим этилди.

Танлов якунига кўра 1-ўринни Гулистон тумани Иқтисодиёт коллежининг "Ёш хуқуқшунослар” жамоаси қўлга киритишди. 2-ўринни Гулистон шаҳар 1-академик лицейининг "Эверест” жамоаси қўлга киритишди. 3-ўринни Сайхунобод тумани Саноат касб-ҳунар коллежининг "Парламент” жамоаси эгалладилар.

Тадбирда ғолибликни қўлга киритган жамоаларга "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг дипломлари ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ғолиб жамоалар "Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишдилар.