Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Менинг бизнес ғоям


DSC02083.JPGСирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган 1-педагогика касб-ҳунар коллежида "Менинг бизнес ғоям” танлови вилоят босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят Марказий банки, тижорат банклари, вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган танловнинг туман-шаҳар босқичларидан энг яхши деб топилган 90 нафар ўқувчи ёшлар ўзларининг бизнес лойиҳалари билан вилоят босқичида иштирок этишмоқда.

— Ўзим учун кўплаб маълумотларга эга бўлдим. Бу танловда илк маротаба иштирок этяпман. Шунга қарамай, вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритмоқчиман. Менинг бизнес лойиҳам "Тикув трикотаж бюмларини ишлаб чиқариш”дир, — дейди биз билан суҳбатда танлов иштирокчиси Дилафруз Эргашева.

"Ёш тадбиркор” консультатив маркази бош бизнес тренери Бобур Шойимқулов ва бизнес тренер Достон Холосбоев иштирокчиларнинг бизнес режалари ва таклифлари билан танишиб чиқишиб, ўзларининг керакли тавсияларини бериб ўтишди.