Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Аждодлар мероси-келажак пойдевори


DSC02083.JPGСирдарё вилояти Боёвут туманида жойлашган 5-сонли Мусиқа ва санъат мактабида "Аждодлар мероси-келажак пойдевори” республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда Боёвут тумани "Камалак” Болалар ташкилоти раиси З.Маҳматқулов сўзга чиқиб, кўрик-танловда ўқувчиларнинг билимларини янада ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш ҳамда назарий билимларини ҳаётга тадбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш, глобаллашув жараёнларда ўқувчи ёшларнинг "оммавий маданият” таҳдидларидан ҳимоя қилиш, маънавий баркамол, билимдон фарзандлар қилиб тарбиялаш ва бу борада ўқувчи ёшларни Ватанимиз тарихини мукаммал ўрганишига кўмаклашиш, шунингдек ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида ўтказилмоқда деган фикрларни таъкидлаб ўтди. Шу билан бир қаторда ёшлар қалби ва онгига ўзбек халқининг бебоҳо маънавий меросидан ёшларимизнинг мунтазам ва тўла қонли баҳраманд бўлишига, ота-боболаримизнинг эзгу ғояларини ёш авлод қалбига сингдириш ва Ватанимиз тарихини чуқур ўрганишларига кўмаклашиш мақсадида ўтказиладиган "Аждодлар мероси-келажак пойдевори” кўрик-танловининг туман босқичида ҳамма иштирокчиларга омад тилаган ҳолда ҳакамлар хайъати иштирокчиларни кўрик-танлов шартлари билан таништириб ўтди.

DSC02083.JPGТанлов 4 та шарт асосида яъни, 1-шарт Таништирув. Унда гуруҳлар ўз туманларини таништиришлари ҳамда таҳсил олаётган таълим муассасасида яратилган шарт-шароитлар, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаёган маънавий ислоҳотларни тушунтириб, кўргазма тарзида намойиш этиб ўтишдилар. Ушбу шартга 10 дакика вақт берилди.

2-шарт "Маънавий қадриятлар-миллий бойлигимиз” деб номланиб, унда юртбошимизнинг "Юксак маънавият-енгилмас куч” асари асосида тузилган саволлардан иборат бўлиб, конвертлар 5 та саволдан иборатдир. Ҳар бир гуруҳнинг сардори танловнинг ташкилий ишчи гуруҳи томонидан гуруҳлар сонига мос равишда тайёрланган махсус конвертлар ичидан биттасини танлайди. Билетдан саволларнинг барчасига гуруҳнинг бир нафар иштирокчиси ёҳуд ҳар бир саволга гуруҳнинг бошқа иштирокчилари томонидан жавоб берилиши мумкин.

DSC02083.JPG3-шарт "Энг яхши тақдимот (президентация)” деб номланниб, унда иштирокчилар бугунги кунда ёшларнинг маънавий онгига салбий таъсир кўрсатилаётган мафкуравий таҳдидларни олдини олиш ва миллий маданиятимизни юксалтиришга қаратилган махсус тақдимот (презентация) тайёрлаб, гуруҳлардан бир иштирокчи чиқиб, тақдимотни мазмун моҳияти ҳақида шарҳ бериб ўтишдилар. Ушбу шартга 8 дақиқа вақт берилиб, 5 баллик тизимда баҳоланди.

4-шарт "Тарих жонланганда” шартида гуруҳлар тарихимиздаги муҳим воқае, ҳодисаларни саҳнавий чиқишлар орқали намойиш этдилар. Бунда иштирокчилар ўзларини яшаш худудларидан келиб чиқган холда урф-одатлари, маънавий қадриятлари, тўй-маросимлари, қўшиқ, рақс, айтишувлари, мусиқа асбобларида куй ижро этишлари ва турли маросимларда кийиладиган кийимлардан фойдаланган холда саҳнавий кўринишлар тайёрлашди. Ушбу саҳнавий кўриниш учун 8 дақиқа вақт ажратилиб, 5 баллик тизимда баҳоланди.

Тадбир якунида иштирокчи жамоаларни умумий баллари ҳакамлар ҳайъати томонидан эълон қилинди. Натижаларга кўра 21-умумтаълим мактабнинг "Соҳибқирон” жамоаси 79 балл билан 1-ўринни, 40-умутаълим мактабининг "Камолот” жамоаси 76 балл билан иккинчи ўринни, 35-умумтаълим мактабининг "Баркамол авлод” жамоаси эса 74 балл билан учинчи ўринни эгалладилар.

DSC02083.JPG"Ушбу танловга тайёргарлик кўриш орқали ўз Ватанимизнинг тарихи ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлиб, халқимизнинг урф-одатлари, қадриятлари, анъаналари, тўй маросимлари тўғрисида оммага тадбиқ этишга ҳаракат қилдик. Шу билан бир қаторда ўз билимларимизни янада оширишга мувоффақ бўлдик” - дейди биз билан сухбатда А. Алибеков 21-умумтаълим мактаби жамоа сардори.

"Аждодлар мероси-келажак пойдевори” кўрик-танловида 1-ўринни эгаллаган 21-умутаълим мактабининг "Соҳибқирон” жамоаси мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар. Ғолиб бўлган жамоа ва фаол қатнашган жамоаларни "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Боёвут туман Кенгаши ҳамда хамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Ушбу тадбир орқали йиғилганларга халқимизнинг бебаҳо маънавий мероси, урф-одатлари, қадрият ва анъаналари тўғрисида янада кўпроқ маълумоларга эга бўлишди.