Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Кечиккан никоҳ — қонуний асосга эга бўлди


Сирдарё вилояти қон қуйиш станциясида фаолият юритаётган кичик тиббий ходим Мавлуда Назарова турмуш ўртоғи билан 11 йил муқаддам тўй қилган бўлса-да, айрим сабабларга кўра уларнинг никоҳи расман қайд этилмаган эди. Орадан вақт ўтиб, оилада икки нафар фарзанд дунёга келди, бироқ ҳужжатлар билан боғлиқ қийинчиликлар улар учун муайян муаммоларни келтириб чиқарди.

Марказ раҳбари, шифокор Ҳайдар Саломовнинг ташаббуси ва кўмаги билан оила яқинда янгитдан қурилган ва фойдаланишга топширилган, шаҳар адлия бўлими биноси, унда иш бошлаган  Гулистон шаҳар ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилди.

2025 йил 16 июль куни уларга расмий никоҳ гувоҳномаси тақдим этилди. Хайрли воқеа Гулистон шаҳридаги давлат хизматлари марказининг янги биноси очилишига бағишланган тадбир билан уйғунлашган ҳолда ўтди.

Энг муҳими — никоҳ кечикди, ҳужжат расмийлашди, оила эса 11 йилдан сўнг ҳуқуқий асосга эга бўлди!