Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Огоҳлик ва масъулият


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Одам савдоси давр муаммоси” тарғибот лойиҳаси доирасида Янгиер шаҳар тиббиёт коллежида Сирдарё вилоят вилоят прокуратураси, адлия, Ички ишлар, Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими, Халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари иштирокида семинар ўтказилди.

Тадбирда беғамлик ва бепарволикка йўл қўймасдан, одам савдоси жиноятидан огоҳ бўлиш, ҳушёрлик ва уйғоқлик билан яшаш ҳаётнинг бирламчи талабига айлалаётганлиги, энг катта бойлигимиз бўлмиш, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлар ва фуқаролар ўртасидаги дўстлик ва аҳиллик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, яқин ва узоқ қўшниларимиз билан ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтиришни ўзимизнинг энг устувор вазифамиз сифатида кўриш, шу маънода, халқимизнинг юрак-юрагига сингиб, ҳаётининг мазмунига айланиб кетган “Бизга тинчлик ва омонлик керак” деган эзгу даъват амалини қалбимизга жойлаб олишимиз лозимлиги таъкидланди.

DSC02083.JPGМаълумотларга қараганда, ҳар йили юз минглаб одамлар одам савдосининг объектларига айланмоқда. Ушбу жиноятчиликдан тушадиган ноқонуний даромад 7 млрд. АҚШ долларини ташкил этар экан. Дунё миқёсида ҳар йили 600-800 минг нафаргача аёллар ва болалар алдов йўллари билан чет элларга олиб кетилиб сотилар экан. Мазкур жиноятларнинг трансмиллий характерга эга эканлиги, транзит ва йўналтирилган давлатлар одам савдосини олдини олиш, унинг жабрланувчиларини ҳимоя қилиш ва бундай ишларга жавобгар шахсларни жазолаш учун биргаликда ишламоқда.

Семинар мулоқот усулида ўтган тадбирда соғлом фикрлайдиган ва мафкуравий иммунитети мустаҳкам бўлган ёшларга, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалалари юзасидан бир қатор таклиф ҳамда мулоҳазалар берилиб, талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.