Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Ҳуқуқий муаммо ва ечим


Адлия органлари аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларга ҳуқуқий ечимлар топиш бўйича самарали ишларни олиб бормоқда.

Айниқса, “Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини ягона саволнома асосида уйма-уй юрган ҳолда ўрганиш, шунингдек, “маҳалла еттилиги”нинг тегишли электрон платформаси орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш тизимининг жорий этилгани ижобий самара бермоқда.

Сайхунобод туманидаги Турон маҳалласи ҳам ҳуқуқий маҳалла сифатида белгиланиб, адлия ходимлари томонидан тизимли ва манзилли ўрганишлар олиб борилди.

Аёллар дафтарида рўйхатда турган Салима Маматованинг ҳуқуқий муаммоси ва иш билан таъминлаш юзасидан мурожаати ҳам айнан уйма-уй ўрганишлар давомида аниқланиб, адлия кўмаги билан ижобий ҳал этилди.