Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Ўзбекистонда барча шахслар учун дин ва эътиқод эркинлиги кафолатланади


Концепцияга (https://t.me/huquqiyaxborot/17538) кўра, Ўзбекистонда диний соҳадаги давлат сиёсати қуйидаги асосий принципларга таянади:

▪️қонунийлик;
▪️виждон эркинлиги;
▪️диннинг давлатдан ажратилганлиги;
▪️тенглик;
▪️эркин танлов;
▪️динлараро мулоқот ва ўзаро тушуниш.

Виждон эркинлиги принципига биноан Ўзбекистонда барча шахслар учун дин ва эътиқод эркинлиги кафолатланади.

Фуқаролар хоҳлаган динга эътиқод қилиш, эътиқодни ўзгартириш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқидан эркин фойдаланади. Диний қарашларни ёки динга эътиқод қилмасликни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

???? Фуқароларнинг ҳуқуқларини уларнинг муайян диний таълимотга муносабатига қараб чеклашга, тўғридан-тўғри ёки билвосита устунлик беришга, уларнинг диний эътиқоди мавжуд ёки мавжуд эмаслиги билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга йўл қўйилмайди.