Янгиликлар
04
Диний ташкилотлар ва давлат органлари ўзаро бир-бирининг фаолиятига аралашмайди
Концепцияга кўра, (https://t.me/huquqiyaxborot/17538) диннинг давлатдан ажратилганлиги принципи диний ташкилотлар ва давлат органлари ўзаро бир-бирининг фаолиятига аралашмаслиги, давлат диний ташкилотлар зиммасига давлатнинг бирор-бир вазифаларини юкламаслиги, диний ташкилотларнинг давлат функцияларини амалга оширишига йўл қўймаслигига оид қоидаларни назарда тутади.
Ушбу принцип диний қарашлардан қатъи назар, конституциявий ҳуқуқий тизим (ҳуқуқ нормалари ва уларни қўллаш), демократия, дунёвийлик, эркинлик, тенглик, инсонпарварлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик, инсон ҳуқуқлари ғояларига таянади.