Янгиликлар
04
Дунёвий давлатда умумжамият манфаатлари ва виждон эркинлиги уйғунлиги таъминланади
Концепцияга кўра, (https://t.me/huquqiyaxborot/17538) дунёвий давлатда умумжамият манфаатлари қуйидагиларни қамраб олади, жумладан:
ҳар бир инсоннинг Конституция ва қонунларда белгиланган шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тенглик ва адолатлилик асосида рўёбга чиқариш;
ҳар бир шахснинг қонун асосида тенг ҳуқуқ, имконият ва ҳимояга эга бўлишини таъминлаш, ҳар бир инсон қадрланадиган ва ҳурмат қилинадиган, унинг фикри инобатга олинадиган ижтимоий муҳитни яратиш;
турли қарашлар ва нуқтаи назарларга эга ижтимоий гуруҳлар ўртасида бирдамлик ҳамда бағрикенглик, тинч-тотув яшаш ва ҳамжиҳатлик руҳини шакллантириш, улар ўртасида мулоқот, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда бир-бири ҳақида янглиш тасаввурлар ва адоват пайдо бўлишининг олдини олувчи барқарорлик ва тотувлик муҳитини яратиш;
жамият ва давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг диний эътиқоди ва қарашларидан қатъи назар, демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғоялари асосида истисносиз иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;
жамиятнинг ҳар қандай тажовузлардан, ижтимоий ва миллатлараро низолардан, турли конфессиялар ўртасида адоват ва нафрат уйғотишдан, фавқулодда вазиятлар ва бошқа таҳдидлардан ҳимояланганлигини таъминлаш.