Янгиликлар
06
Қуёш панели учун кредит олинганда кредит фоизи учун компенсация берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги «Яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарорига кўра, банклар томонидан “яшил” истеъмол кредити қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун ажратилади.
БҲМнинг 500 бараваригача бўлган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисми учун 3 йил компенсация берилади.
Яъни бугунги кунда МБ асосий ставкаси 13,5 фоиз, агар кредит фоизи 18 фоиз бўлса унинг 5 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.
Мазкур компенсация учун алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди, “яшил” кредит ажратадиган банклар автомат тарзда аризани ўзлари юборади.