Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

"Ёш келин куёвлар" мактабининг дарс машғулотлари бўлиб ўтди


Вазирлар Маҳкамасининг 820-сонли қарори асосида фаолияти йўлга қўйилган "Ёш келин куёвлар мактаби" оилалардаги ажримларни олдини олишда хизмат қилмоқда !

Янгиер шаҳрида "Ёш келин куёвлар" мактабининг дарс машғулотлари бўлиб ўтди.  Ушбу марказ фаолияти самарали йўлга қўйилганлиги натижасида бугун Янгиерда ажримлар сони кескин камайган.

Йил давомида марказда жами  201 нафар жуфтлик яъни 402 нафар ёшлар  ўқитилди.  Марказда 5 нафар малакали ўқитувчи ва модераторлар психология, иқтисодиёт,  ҳуқуқ, оила масалалари ва маънавий-маърифий йўналишларда никоҳланувчиларга дарслар бериб келмоқда.  Марказ ўз фаолиятини Янгиер шаҳар Адлия бўлими қошидаги бинода олиб бориб, адлия бўлими билан ҳамкорликда маълумотлар алмашинуви тизимли йўлга қўйилган. Сўнги ўқув дарси давомида ўқитувчи-медиаторлар келгуси 2025 йил давомида  марказнинг фаолиятини кенгайтириш ва ўқувчи ёшларни кенгроқ қамраб олиш ва машғулотлар сифатини янада ошириш чоралари мақсад қилиб белгилаб олинди.