Янгиликлар
30
Хорижга чиқиш паспорти олиш учун отанинг розилиги шартми?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4079-сонли қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида”ги низомда келтирилишича, вояга етмаган шахслар учун ота-оналари ёки васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги талаб этилади.
Агар ота-оналарнинг ҳар иккиси ушбу маълумотларни йиғиш пунктига бевосита мурожаат қилган ҳоллар бундан мустасно.
Вояга етмаган шахслар учун — фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти (отаси ва (ёки) онаси ёхуд васий ёки ҳомийси бўлган ҳоллар бундан мустасно);
15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда, хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин.
Ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига розилиги, улар бевосита маълумотларни йиғиш пунктига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда, нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди.