Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Мирзаобод туманида «Аксилкоррупция ойлиги» доирасида давра суҳбати ўтказилди


9 декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан туман ҳокимлиги залида ташкил этилган тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик ходимлари ҳамда ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди.

Давра суҳбатида коррупциянинг давлат ва жамият тараққиётига хавф солиши таъкидланди. Шунингдек, бу иллатни бартараф этишда кенг жамоатчилик иштироки ва фуқароларнинг огоҳлиги муҳим эканлиги қайд этилди.

Туман Адлия бўлими коррупцияга қарши курашиш ва уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, коррупцияга қарши курашиш борасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Коррупцияга қарши биргаликда ҳаракат – тараққиёт гарови!