Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Янгиер шаҳар ихтисослаштирилган мактабида давра суҳбати ташкил этилди


8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ва 10-декабрь – Давлат мадҳияси куни муносабати билан Янгиер шаҳар ихтисослаштирилган мактабида мазмунли давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда ҳамкор Республика маънавият ва маърифат маркази Янгиер шаҳар бўлинмаси раҳбари А.Абдуқодиров, Янгиер шаҳар юридик хизматлар кўрсатиш маркази бошлиғи У.Тошмуродов ва Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутати Ш.Қурбонбоевалар иштирок этиб, Конституциянинг мамлакатимиз тараққиётидаги аҳамияти, давлат мадҳиясининг миллий қадриятларимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Давра суҳбати давомида Конституциямизнинг асосий тамойиллари, давлат рамзларининг ёш авлод тарбиясидаги ўрни ҳамда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантириш масалалари кенг муҳокама қилинди.