Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Инсон шаъни ва ва қадр-қиммати ҳамда уларнинг дахлсизлиги тушунчаси ва аҳамияти нималарда намоён бўлади?


Инсон шаъни ва ва қадр-қиммати ҳамда уларнинг дахлсизлиги тушунчаси ва аҳамияти нималарда намоён бўлади?

Инсон шаъни ва қадр-қиммати, дахлсизлиги олий қадрият бўлиб, ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятида уни амалда таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев 2022 йилнинг 20 июнь куни Конституциявий комиссия билан учрашувда “Инсон қадрини юксалтириш ҳақиқатда давлат ҳокимияти органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифаси бўлмоғи шарт”, деб таъкидлаган эди.

Шу нуқтаи-назардан, янгиланган Конституциямизнинг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, деган инсонпарвар норма мустаҳкамланди.

Инсон шаъни – бу инсоннинг бошқа одамлар олдида ўз аҳамиятини англаши ёки инсоннинг маънавий обрўсидир.

Инсон қадр-қиммати – бу шахснинг ўзини ўзи ҳурмат қилиши, жамият аъзоси сифатида ўз мавқеи ва аҳамиятини англашидир.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948 йил), Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966 йил), Қийноқларга ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига қарши Конвенция (1984 йил) каби халқаро хужжатларда инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг ор-номуси, шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар ошкор бўлишига олиб келадиган, ҳаёти ва соғлигини хафв остига қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний, маънавий ёки руҳий азоб-уқубат етказадиган ҳаракатлар қилиш таьқиқланиши шахс шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишнинг асл моҳиятини ташкил этади.

Давлат органлари, мансабдор шахслар, айниқса, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва бошқа  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўз фаолиятида ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон шаъни, ор-номуси, ва қадр-қимматига дахл қилмаслиги, камситмаслиги, аксинча уларга инсоний муносабатда бўлишлари лозим.

Масалан, шахсий тинтув тинтилаётган шахс билан бир жинсдаги суриштирувчи ёки терговчи томонидан мутахассис ҳамда холислар иштирокида ўтказилиши ҳам инсон шаъни ва қадр қимматини таъминлашга қаратилган махсус қоида ҳисобланиб, уни бузиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Шу нуқтаи назардан, миллий қонунчиликда инсон шаъни ва  қадр-қимматига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган бўлса, фуқаролик қонунчилигида эса уларга етказилган зарарни қоплашга доир махсус нормалар назарда тутилган.

АҚШ, Германия, Франция, Испания каби давлатлар конституцияларида ҳам инсон шаъни ва қадр-қимматининг дахлсизлигини ҳимоя қилувчи алоҳида нормалар ўз ифодасини топган.

Ушбу норманинг Конституцияга киритилиши инсон қадри юксалаётган Янги Ўзбекистонда ҳар бир инсонни шаъни ва қадр-қиммати тўғридан-тўғри Конституция ҳимояси остида эканлигини англатувчи кучли механизмини шакллантиришга ҳизмат қилади.

Фуқаролик ишлар бўйича Гулистон

туманлараро судининг судьяси Д. Бурхонов