Янгиликлар
01
Adliya tabrigi
Қадрли устоз ва мураббийлар!
Ҳар бир инсон ҳаётда қандай ютуққа эришган бўлса, уларда қадрдон ўқитувчи ва устозларининг беқиёс ҳиссаси бор.
Ўқитувчи — замон билан ҳамқадам бўлган жонкуяр, зиёли шахс.
Ана шундай фидойи устоз ва мураббийларнинг эзгу хизматлари туфайли бугун ҳар томонлама баркамол ёшлар вояга етмоқда, фан ва техника, маданият ва санъат, спорт соҳаларида улкан марралар забт этилмоқда.
Азиз устозлар!
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни, таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуярларини чексиз эҳтиром ила 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этаман.
Барчангизга шу шарафли йўлда олиб бораётган фаолиятингизда омад ва муваффақиятлар, шахсий ҳаётингизда бахт ва иқбол ёр бўлсин!
Хонадонингиздан файзу барака аримасин!
Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз устоз ва мураббийлар!
Ҳурмат билан,
Жаҳонгир Зохидов - вилоят адлия бошқармаси бошлиғи