Янгиликлар
28
Оилавий ҳаётга тайёрлаш
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 2020 йил 31 декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли Қарори юқоридаги чоратадбирларнинг мантиқий ва узвий давомидир. Ушбу қарор нафақат ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ҳуқуқий асоси бўлибгина қолмай балки, жамиятимизда оила муносабатларида янги бир давр учун дебочадир.
Қарор талаблари асосида Гулистон шаҳар ФХДЁ бўлими биносида 2024 йил 28 июнь куни 820-сонли Қарор асосида “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази”да ўқув семинари ташкил этилди. Семенарга Гулистон шаҳар Оила ва хотин- қизлар бўлими бошлиғи А.Пайзиева, Гулистон шаҳар ФХДЁ мудири А.Шукурова, Гулистон шаҳар Диний ишлар бўйича бўлими бош мутахасиси М.Юсупов, Аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш Республика марказининг Сирдарё вилояти худудий бўлим психологи Ф.Умматова ҳамда Оила ва хотин -қизлар бўлими жамоатчи мутахассис психологи Л.Эсонтурдиевалар иштирок этишди. Ёш келин-куёвларга “Оилавий ҳаётга тайёрлаш” мавзусида маьрузалар ва керакли маслаҳатлар бердилар.
Тадбир фикр- мулоҳазаларга бой тарзида ўтказилди. Ёш келин куёвларга “Мустаҳкам оилага йўлланма.Ёш келин куёвлар ён дафтарчаси” номли китоблар ва ёшларга сертификатлар топширилди.