Янгиликлар
20
АДЛИЯ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ А.КАРИМОВ САЙХУНОБОД ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
Сайхунобод тумани “Олғабос” маҳалласида ташкил қилинган сайёр қабулда туман ҳокими К.Муллажанов ҳамда корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.
Тадбирда А.Каримов дастлаб "Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасалари масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шундан сўнг аҳоли мурожаатлари тингланди.
Сайёр қабул давомида кадастр ҳужжатини расмийлаштириш, моддий ёрдам олиш, бола пули, даволаниш учун ордер, ишга жойлашиш, коммунал соҳа каби масалаларда 30 га яқин мурожаатлар келиб тушди.
Шундан 8 та мурожаат жойида ўз ечимини топди, 11 та мурожаат бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 10 та мурожаат иш юритувга қабул қилиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Сайёр қабул жараёнида аҳолига давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти ҳам яратилиб, 20 нафарга яқин фуқароларга сайёр тартибда хизматлар кўрсатилди.