Янгиликлар
21
Адлия вазирии ўринбосари А.Каримов Сирдарё вилоятида хизмат сафари давомида “Олғабос” маҳалласи еттилиги билан мулоқот қилди.
Сектор раҳбарлари иштирокидаги учрашувда вазир ўринбосари маҳалла еттилиги билан суҳбатлашиб, эндиликда жойларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб муаммоларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун ҳар ойда маҳаллаларда “Адлия куни” тадбирлари, шунингдек уйма-уй юриш ва “Ҳуқуқий кўмак” акциялари ўтказилади.
Шунингдек, энергоресурслардан оқилона фойдаланишнинг янги механизмлари жорий қилинганлиги, эҳтиёжманд оилалар учун алоҳида ижтимоий ҳимоя тартиблари жорий этилганлиги ҳақида тушунтирилиб, қарор аҳамиятини аҳолига тўғри тушунтириш бўйича тафсиялар берилди.
Мулоқот мобайнида бу борада “маҳалла еттилиги” билан доимий ҳамкорликда ишларни ташкил қилиш, фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.