Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Вазир ўринбосари "Сайхунобод тажрибаси" асосида томорқадан фойдаланиш жараёни билан танишди


Бугунги кунда "Олғабос" маҳалласида истиқомат қилувчи Гулбаҳор Бобоева томорқасидаги 8 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, помидор етиштиришни йўлга қўйди.

Адлия вазири ўринбосари А.Каримов Сирдарё вилоятида хизмат сафари давомида  Г. Бобоева хонадонида бўлиб, "Сайхунобод тажрибаси" асосида томорқа ва хонадонлардаги имкониятлардан фойдаланиш, аҳоли даромадларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Мулоқотда томорқачиликни ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини оширишда муҳим омил эканлиги таъкидланиб, тегишли тавсиялар берилди.