Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Адлия вазири ўринбосари А.Каримов Сайхунобод туманидаги "Пахтакон" маҳалласида “маҳалла еттилиги” билан учрашди.


Учрашувда дастлаб “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Президент Фармонида белгиланган вазифалар юзасидан тушунчалар берилди.

Шунингдек, энергоресурслардан оқилона фойдаланишнинг янги механизмлари жорий қилинганлиги, эҳтиёжманд оилалар учун алоҳида ижтимоий ҳимоя тартиблари жорий этилганлиги ҳақида тушунтирилиб, қарор аҳамиятини аҳолига тўғри тушунтириш бўйича тафсиялар  берилди.

Шундан сўнг  "маҳалла еттилиги" томонидан аҳолининг кундалик ҳаётида учраётган муаммолар, уларни ҳал этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, жиноятчиликни олдини олиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти ўрганилиб, фаолиятда вужудга келаётган муаммоларни  бартараф этиш юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.