Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Адлия вазири ўринбосари А.Каримов Сайхунобод туманидаги умумтаълим мактабларининг ҳуқуқшунослик фани ўқитувчилари билан учрашди.


Тадбирда “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Президент фармони мазмун-моҳияти тушунтирилиб, юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида фармонда назарда тутилган янгиликларга тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, эндиликда умумтаълим мактабларида “Ҳуқуқ синфи” ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади, юридик кадрларни тайёрлашда “мактаб – лицей – техникум – университет” тизими жорий этилади.

Мулоқот мобайнида  республика бўйлаб мактаб ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ билимдони” фан олимпиадаси, ўқитувчилар ўртасида эса “Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказиб борилиши ҳамда фан ўқитувчиларининг малакасини ошириш тизими йўлга қўйилиши ҳақида тушунтиришлар берилди.