Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Тарғиботчилар ташрифи


Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Жамоатчилик асосида фаолият юритадиган тарғиботчиларнинг билим ва тажрибаларини янада ошириш” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.IMG_20140129_121727.jpg

Ўқув-семинар 3 февраль кунидан 7 февраль кунига қадар Республика Маънавият тарғибот марказида ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситхонова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрель ПҚ 1096-сонли “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2009 йил 1 июль кунги ПҚ 1144-сонли “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги қарорлари ижроси бўйича 2013 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар бердиIMG_20140130_105239.jpg

Таъкидланганидек, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг халқимиз маънавиятининг ажралмас қисми бўлган ислом динига бўлган муносабат тубдан ўзгарганлиги, диний эътиқод эркинлиги, диннинг жамият ҳаётидаги ўрни ва мустаҳкамловчи аҳамиятига алоҳида эътибор берила бошланганлиги, собиқ шўро тузумида ҳукмрон бўлган атеизим мафкураси ҳам барҳам топганлиги, ислом дини асрий тутқинликдан сўнг яна ўзининг мавқеини тиклаганлиги қайд этилди.

Айниқса, кўп асрлар мобайнида халқимиз қалбида чуқур жой олиб, ҳаёт маъносини англаш, миллий маданиятимиз ва турмуш тарзимизни, қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлашда муқаддас динимиз қудратли омил бўлиб келаётганлиги эътироф этилди.

Йиғилиш фаол савол-жавоблар тарзида ташкил этилиб, ходимларни қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.