Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги Фармойиши ижроси юзасидан Сирдарё вилоят мудофаа ишлари ҳамда адлия бошқармаси томонидан ҳамкорлик режаси тасдиқланиб бир қатор ҳуқуқий маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.IMG_1645.jpg

Мирзаобод туманидаги ҳарбий қисмида ташкил этилган тадбирда таъкидланганидек, 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Бу бежиз эмас, албатта. Сизу бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам ҳаётимиз Қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқдаки, мана шундай масъулиятли бурчини сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.

Ватан ҳимоячиси бўлиш ҳар бир йигит учун ҳамиша шарафли ва масъулиятли бурч ҳисобланади. Бу муқаддас бурч аскарни доимо жасорат ва фидойиликка ундайди. Бугун миллий армиямиз сафларида ҳар томонлама чиниққан, мард йигитлар қатори ўғлим Дилшоджон ҳам хизмат қилаётганлигидан жуда ҳам хурсандман. Эзгу қадриятларга содиқ ёшлар мустақил диёримиз осмонининг мусаффолиги, хонадонларимиз тинчлигини таъминловчи ишончли кучдир.IMG_1721.jpg

Қайд этилганидек, миллий армиямиз куч-қудратини мусаҳкамлаш йўлида ҳаётга татбиқ қилинган ислоҳотларнинг кўлами жуда кенг шулар қаторида ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг самарали тизим йўлга қўйилганини ҳам таъкидлаб ўтиш ўринли. Жумладан, замонавий ҳарбий шаҳарчалар барпо этиш ва реконструкция қилиш, бу объектларда энг юксак талабларга ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари эҳтиёжларига жавоб берадиган қулай ижтимоий–маиший шароит ҳамда инфратузилмаларни яратиб бериш бўйича қабул қилинган давлат дастурлари ана шу мақсадларни кўзда тутади. Ҳозирга қадар кўплаб ҳарбий хизматчилар давлатимизнинг бу борадаги ғамхўрлиги натижасида кўркам уйларга кўчиб ўтдилар.